Search Quran

Search books

Reading language

Select a Quran translation.

اردوUrduEnglishEnglishDeutschGermanfrançaisFrenchpolskiPolishshqipAlbanianአማርኛAmharicazərbaycanAzerbaijaniবাংলাBanglabosanskiBosnianбългарскиBulgarianမြန်မာBurmeseнохчийнChechen中文ChinesečeštinaCzechDivehiDivehiNederlandsDutchHausaHausaहिन्दीHindiIndonesiaIndonesianitalianoItalian日本語Japanese한국어Koreankurdî (kurmancî)KurdishMelayuMalayമലയാളംMalayalamnorskNorwegianپښتوPashtoفارسیPersianportuguêsPortugueseromânăRomanianрусскийRussianسنڌيSindhiසිංහලSinhalaSoomaaliSomaliespañolSpanishKiswahiliSwahilisvenskaSwedishтоҷикӣTajikberTamazightதமிழ்TamilтатарTatarไทยThaiTürkçeTurkishئۇيغۇرچەUyghuro‘zbekUzbek

MSC Support

Contact us for account, books or payment assistance.

mscorporg@gmail.comWhatsApp support
Quran MSC

Welcome back

Sign in to continue your Quran journey.

Forgot password?

New to Quran MSC? Sign up

TRANSLATION BOOK

Uzbek o‘zbek

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf · Al Quran Cloud · uz.sodik

Arabic Mushaf
o‘zbek71

Гарчи ўлсангиз ҳам ёки қатл қилинсангиз ҳам, албатта, Аллоҳ ҳузурида йиғилурсиз.

Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир. (Аллоҳ таоло ушбу амр ила Пайғамбар алайҳиссаломни қалби кенгликда, мулойимликда–кишиларни атрофларида жамловчи олий сифатларда бардавом бўлишга чақириб, айблар ўтган бўлса хам, мусулмонларни афв этишга буюрмоқда.)

Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам ёрдам берар эди. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар.

Пайғамбарга хиёнат ҳеч тўғри келмас. Кимки хиёнат қилса, қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келади. Сўнгра ҳар бир жон касбига яраша тўлиқ олади. Уларга зулм қилинмас. (Биринчи марта мусулмонлар Бадр урушида ўлжа олдилар. Ўша ўлжа ҳақида мунофиқлар иғво тарқатишди. Бу иғволар орасида шундай ёлғон хабар ҳам бор эдики, у бўхтонга кўра, гўё Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўлжаларни ғалул сифатида, яъни, махфий равишда, беркитиб олганмишлар. Жумладан, Бадр урушида тушган ўлжадан бир тўп олтин йўқолганида ҳам Пайғамбар алайҳиссаломни айблашди, у кишидан гумон қилишди. Уҳуд урушида эса, камончиларнинг жойларини ташлаб кетишларига ўлжа дарди сабаб бўлган эди. Ушбу оятда мазкур туҳматомуз шубҳа-гумонлар жуда кескинлик ила рад этилмоқда. Нафақат Муҳаммад алайҳиссалом, балки умуман барча Пайғамбарларга хиёнат буткул ёт хислат экани очиқ айтилмоқда:)

Аллоҳнинг розилигини излаган одам, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва борар жойи жаҳаннам бўлган одамга ўхшармиди?! Ва у қандай ҳам ёмон жой.

Уларнинг Аллоҳнинг ҳузуридаги даражалари турлича. Аллоҳ қилаётган амалларини кўриб турувчи зотдир.

Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У аларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатадир. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам.

Сен: «Сизга мусибат етган пайтда, ҳолбуки ўзингиз ҳамикки бараварини етказган эдингиз, бу қаердан, дейсизми?! Бу ўзингизнинг ҳузурингиздан!» деб айт. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. (Яъни, ўзингиз сусткашлик қилдингиз, заифлашдингиз, ўзингиз Аллоҳнинг шартини буздингиз, ўзингиз Пайғамбарнинг амрига хилоф қилдингиз, энди келиб, «Бу қаердан?» дейсизми?! Билиб қўйинг, бу мусибатни ўзингиз ўзингизга чақириб олдингиз.)

o‘zbek72

Икки жамоа тўқнашган куни сизга мусибат Аллоҳнинг изни билан ва мўминларни билиш учун.

Ва мунофиқлик қилаётганларни билиш учун етди. Ва уларга: «Келинглар, Аллоҳнинг йўлида уруш қилинглар ёки мудофаа қилинглар», дейилди. Улар «Агар жанг бўлишини аниқ билсак, сизга эргашардик», дедилар. Улар ўша кунда иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Тиллари билан дилларида йўқ нарсани айтадилар. Аллоҳ беркитаётган нарсаларини яхши билувчи зотдир.

Улар ўз биродарларига ва (урушга чиқмай) ўтирганларга: «Агар бизга итоат қилганларида қатл қилинмас эдилар», дейишди. Сен: «Агар гапингиз рост бўлса, ўзингиздан ўлимни қайтариб кўринг-чи», деб айт. (Мунофиқлар ўз биродарларига ва урушга чиқмай уйда ўтирганларга ўзларини ҳақ кўрсатиб, айбни жанг қилганларга ағдара бошладилар. Уларнинг фикрича, Пайғамбар алайҳиссаломнинг амрларига итоат қилганлари хатолик бўлган. Агар мунофиқларга итоат қилганларида тўғри бўлар эмиш. Бу даъво тагида ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси билан бўлишини инкор этиш ётади.)

Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки улар тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар.

Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ва ҳали ортларидан ўзларига қўшилмаган биродарларига, уларга хавф йўқлигини ҳамда хафа ҳам бўлмасликларининг хушхабарини бермоқдалар.

Улар Аллоҳдан бўлган неъмат ва фазлнинг ҳамда, албатта, Аллоҳ мўминларнинг ажрини зое қилмаслигининг хушхабарини бермоқдалар. (Ушбу оятлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб қурбон бўлган бандалари мақомларининг баёнидир. Уларни «ўликлар» деб ҳисобламасликка амр, улар тирик эканликлари ва Роббилари ҳузурида ризқланаётганларининг хабаридир. Демак, шаҳидлар ҳақидаги тасаввур шундай бўлиши керак.)

Улар жароҳат етгандан кейин ҳам Аллоҳ ва Пайғамбар чақириғига жавоб берадиганлардир. Улардан яхшилик ва тақво қилганларига улуғ ажрлар бордир.

Уларга кишилар: «Албатта, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар», деганда, иймонлари зиёда бўлди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил», дедилар. (Яъни, ўша мўминларга баъзи кишилар келиб, қурайшликларнинг уларга қарши кўп куч тўплаганларини айтиб, улардан қўрқинглар, деганида, мўминлар қўрқиш ўрнига, иймонлари зиёда бўлди. Шу билан бирга, «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил», дедилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с. а. в.) ўз саҳобаларидан бирига: «Бошингга оғир иш тушганда, «Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакийл» дегин», деганлар.)

Previous71 – 7271 / 604Next

Only the selected language’s translation appears in this book. Scroll inside a page to read longer passages. Page and selected ayah numbers are highlighted.

AdvertisementRemove ads · $6 / year

Scan QR

Place the QR inside the frame.

Payment QR details