Search Quran

Search books

Reading language

Select a Quran translation.

اردوUrduEnglishEnglishDeutschGermanfrançaisFrenchpolskiPolishshqipAlbanianአማርኛAmharicazərbaycanAzerbaijaniবাংলাBanglabosanskiBosnianбългарскиBulgarianမြန်မာBurmeseнохчийнChechen中文ChinesečeštinaCzechDivehiDivehiNederlandsDutchHausaHausaहिन्दीHindiIndonesiaIndonesianitalianoItalian日本語Japanese한국어Koreankurdî (kurmancî)KurdishMelayuMalayമലയാളംMalayalamnorskNorwegianپښتوPashtoفارسیPersianportuguêsPortugueseromânăRomanianрусскийRussianسنڌيSindhiසිංහලSinhalaSoomaaliSomaliespañolSpanishKiswahiliSwahilisvenskaSwedishтоҷикӣTajikberTamazightதமிழ்TamilтатарTatarไทยThaiTürkçeTurkishئۇيغۇرچەUyghuro‘zbekUzbek

MSC Support

Contact us for account, books or payment assistance.

mscorporg@gmail.comWhatsApp support
Quran MSC

Welcome back

Sign in to continue your Quran journey.

Forgot password?

New to Quran MSC? Sign up

TRANSLATION BOOK

Uzbek o‘zbek

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf · Al Quran Cloud · uz.sodik

Arabic Mushaf
o‘zbek261

Улар бошларини кўтарган ҳолда югурурлар. Кўзлари ўзларига қайтмайдир. Кўнгиллари эса, бўм-бўш бўлур. (Уларнинг кўзлари даҳшатдан қотиб қолган. Атрофларидаги даҳшатли нарсалардан узилмайди. Ўзларига қайтмайди. Қўрқув туфайли бўм-бўш бўлиб қолган кўнгилларига бирон нарса сиғмайди.)

Сен одамларни уларга азоб келадиган Кундан огоҳлантир. Ўшанда зулм қилганлар: «Эй Роббимиз, бизни озгина вақт қўйиб тургин, Сенинг даъватингни қабул қиламиз ва Пайғамбарларга эргашамиз», дерлар. Бундан олдин сизларга завол йўқлигига қасам ичмаган эдингизми?!

Ва ўзига зулм қилганларнинг масканларига жойлашмадингизми? Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими? Сизга мисоллар келтирмадикми? (Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга (с. а. в.) ўзларининг асосий ишлари–одамларни огоҳлантиришда бардавом бўлишни амр этмоқда. Бошқа нарса билан, яъни, кимга иқоб тез келяптию кимга келмай тургани билан ишинг бўлмасин. Қиёмат куни ҳамманинг кўзи мошдай очилиши турган гап.)

Дарҳақиқат, улар ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳузуридадир. (Кофир-мушриклар Пайғамбарга (с. а. в.), мўминларга, динга қарши қўлларидан келган барча макрларни қилдилар. Аммо уларнинг макрлари ҳар қанча кучли ҳатто тоғларни йўқ қилиб юборадиган даражада бўлмасин, ҳеч нарса қила олмайдилар. Чунки уларнинг барча макрлари Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир, У ҳаммасини кўриб, билиб туради. Ўзи хоҳлаганича тасарруф қилади.)

Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи, деб гумон қилма. Албатта, Аллоҳ азиз ва интиқом эгасидир.

Ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам бошқа осмонларга алмаштириладиган, ёлғиз ва қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлишадиган Кунда бўлади. (Яъни, қиёмат кунининг даҳшатидан бизга ҳозир жуда ҳам улкан бўлиб кўриниб турган Ер бошқача, умуман бошқа ерга айланиб қолади. Шунингдек, осмонлар ҳам ўзгариб кетади. Одамларнинг ҳаммаси Аллоҳ ҳузурида ҳисоб-китоб учун йиғиладилар. Ўшандай кунда Аллоҳ Пайғамбарларга ва уларга эргашган мўминларга нажот беради. Золим ва кофирлардан интиқом олади.)

Ва у кунда жиноятчиларни кишанлар ила тўпланган ҳолларида кўрасан.

Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов қоплагандир.

Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига яраша жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб қилгувчидир.

Бу(Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир.

o‘zbek262

Алиф. Лоом. Ро. Ушбулар китобнинг ва равшан Қуръоннинг оятларидир.

Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар. (Ушбу ҳолат жон таслим қилиш чоғида, қиёмат куни Аллоҳ таоло мусулмонларни жаннатга киритаётган пайтда, баъзи гуноҳлари туфайли дўзахга тушган аҳли қиблалар ундан озод бўлиб жаннатга ўтаётганларида бўлади.)

Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.

Биз маълум битиксиз ҳеч бир шаҳарни ҳалок этганимиз йўқ.

Ҳеч бир уммат ўз ажалидан ўзиб кета олмас ва ортда ҳам қола олмас.

Улар: «Эй зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан.

«Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарни келтирсанг-чи», дерлар. (Бу гап ҳам, аввал айтиб ўтилгандек, ўзларига ўхшаган одамни Пайғамбар бўлишини ақлига сиғдира олмасликдан келиб чиқади.)

Биз фаришталарни фақат ҳақ ила тушурурмиз, холос. У ҳолда уларга қараб турилмас. (Фаришталарни туширган чоғимизда кофирларга қараб турилмай улар ҳалок қилинади.)

Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз. (Ушбу зикр–Қуръон.)

Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам аввалгилар гуруҳларига (Пайғамбар) юборганмиз.

Уларга қайси бир Пайғамбар келса, уни масхара қилмасдан қўймас эдилар.

Шунга ўхшаш Биз уни жиноятчилар қалбига солармиз.

Унга (Қуръонга) иймон келтирмаслар. Батаҳқиқ, аввалгиларнинг суннати-одати шундоқ ўтгандир.

Агар уларга осмондан бир эшик очсагу ундан чиқиб турсалар ҳам.

Улар: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланган қавмдирмиз», дерлар. (Аллоҳнинг ҳақлиги ҳақидаги мўъжиза кўрсатилиб, қўлига ушлатиб қўйилса ҳам, эҳтимол удир, эҳтимол будир, балки табиат қонунини мен тушунмаётгандирман, деб тураверадилар.)

Previous261 – 262261 / 604Next

Only the selected language’s translation appears in this book. Scroll inside a page to read longer passages. Page and selected ayah numbers are highlighted.

AdvertisementRemove ads · $6 / year

Scan QR

Place the QR inside the frame.

Payment QR details